Масал ёвуз одам хеч қачон яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтармаслиги, бироқ иложини топса валинеъматига қарши бош кўтариши муқаррарлигидан огох этади.
–
Масалларинг жуда ибратли, сен мени хайратга солабошладинг.
–
Шунинг учун мени сотиб олинг деяпманда.
–
Нима учун айнан менинг сотиб олишимни истаяпсан?
–
Сиз бироз инсофли одамга ўхшайсиз.
–
Бошқалари инсофсизми?
–
Нафақат инсофсиз, ўта бешафқат ва золим бўлишади – деди у кўйлагини кўтариб – манабу қалтак изларини кўриб ўзингиз хулоса қиларсиз.
–
Бай-бай, соғ жойинг қолмабди-ку.
–
Биз қулларнинг нафақат бадани, тахқир ва хақоратлардан дилларимиз пора-пора бўлиб тилинган.
–
Эх бечора қул, ўзинг ҳам бу кўргиликларга сабабчи бўлгандирсан.
–
Албатта ўзим ҳам айбдорман.
–
Нима айбинг бор?
–
Фақат тўғри сўзлайман холос.
–
Нега ёлғон ишлатмайсан?
–
Борди-ю ёлғон ишлатсам у ошкор бўлиб қолса қаттиқ жазолашади, ўлдириб юборишлари ҳам мумкин.
–
Яна бошқа масалларни ҳам биласанми?
–
Беҳисоб масаллар биламан.
–
Қани яна эшитайликчи
ЧОЛ В А АЖАЛ
Бир куни чол ўтин қилгач, уни орқалаб уйига жўнади; йўл узоқ эди, жуда чарчади, ўтинни ерга отиб ташлаб, ўзига ўлим тилай бошлади. Шунда ажал пайдо бўлиб, нега чақирдинг, деб сўради. «Мана бу ўтинни елкамга қуйиб юборсанг, деб чақирдим», – деди чол.
Масал одам ҳар қанча бахтсиз бўлса ҳам, хаётни яхши кўражагига ишорадир.
ҚОБОН ВА ТУЛКИХОН
Қобон дарахтнинг остида туриб тишини қайрашга киришди. Тулкихон унинг нега шундай қилаётганини сўради: овчилар ҳам кўринмайди, бошқа бирор фалокатдан ҳам дарак йўк, лекин сен тишларингни қайраётирсан? Қобон жавоб берди: «Ҳаракатим бехуда эмас: фалокат бостириб келганда, тишларимни ўткирлашга вақт сарфлаб ўтирмайман, тайёр турган бўламан».
Масал хавфхатарларга аввалдан тайёрланиш зарурлигини уқтиради.
–
Анчагина ибратли масаллар айтдинг, сени сотиб оламан.
–
Сухбатларинг анчагина жиддий тус олгани учун сизларни қўйиб бердим – деди Қулфуруш.
–
Бу қулингиў бадбашара бўлса ҳам менга ёқиб қолди, уни сотиб оламан.
–
Бу ишингиздан пушаймон бўлмайсиз жаноб – деди у пулнинг хидини сезиб – менга қолса пул ҳам олмай сизга сийлов қилиб юборар эдим, лекин янги қулларни харид қилишга дастмоям етмайроқ турибди.
–
Биламан
биродар, қулларингиз сотилмай қолиши сизлар учун ортиқча чиқим бўлади.
–
Эй, нимасини айтасиз, уларнинг қорни бор, таг жой учун пул тўлаш керак.
–
Майли сотиб олганим бўлсин, унинг исми нима?
–
Эзоп, у қул бўлмаганда машхур одам бўлган бўлар эди, харбир сўзи ибратли, вужуди ақл.
–
Эзоп, у бугундан бошлаб менинг қулим бўлади.
***
Ҳар қандай даврда эзгуликка бўлган ташналик йўқолган эмас, энг зулмкор одамлар ҳам вақти келиб унга муҳтож бўладилар.
–
Сандра буёққа кел – деди Милейка оқсоч аёлни чақириб.
–
Лаббай хоним, нима хизмат буюрасиз.
–
Елкамни бир уқалаб қўй.
–
Хўп бўлади, Дродони келишига пардоз қилиб қўймайманми?
–
Мунча Дродо деяверасан, уни севиб қолганинг йўқми.
–
Вой ўлмасам, бундай қалтис хазилни қилманг бекам – деди оқсоч кўкрагига туфлаб – Хўжайин қаёқда-ю мен оқсоч қаёқда.
–
Йўқса хадеб менинг эрим ҳақида гапираверма.
–
Хўжайинни юрагини жиғиллатиб юринг дейманда.
–
У шундоқ ҳам ошиқу беқарор, чизган чизиғимдан чиқмайди.
–
Барибир хушёр бўлишингиз лозим, пулдор одамларга аёллар ўч бўлишади, эрингиз бадавлат одам.
–
У барибир мендан ортиғини тополмайди билдингми?
–
Албатта.
–
Йўқса нега инжикилайберасан?
–
Бахтли бўлинглар дейманда.
–
Йўқ, сен менинг чиройимга шубха билан қарайсан.
–
Мутлақо ундай эмас, сизнинг қамон қошларингиз, жингалак сочлару хуммор кўзларингиз хеч кимда йўқ.
–
Гапларинг рост бўлса мени шундай безатгинки кўрган одам ўзини йўқотиб қўйсин.
–
Меҳмонлар келишадими?
–
Йўқ, бир киши келади холос.
–
Ким экан у бекам.
–
Зобит йигит Аргос хузуримга меҳмон бўлиб келади.
–
Вой ўлмасам, эрингиз клиб қолса нима бўлади?
–
Хеч нарса бўлмайди, айни ўйнаб-куладиган даврим, агар хохламаса уни ташлаб кетаман.
–
Ундай деякўрманг бекам, эрингиз яхши одам, у сизни чинакамига севади.
–
Бунинг ўзи камлик қилади, мен ҳам уни севишим лозим.
–
Келинг бекам яхшиси сочларингизни тартибга солиб силаб қўяй, юзларингизга упа-элликларни суркаб безатамиз, бирам хушбўй, бирам чиройли бўлиб кетасизки.
–
Ростини айт мен чиндан ҳам чиройлиманми?
–
Эркаклар учун офатижоннинг ўзисиз, сочларингизни тараб хузур қилади киши, бирам ёқимли, бирам хушбўй. Бу сочларни силаган эркак нақадар бахтли бўлади.
–
Сен кимни назарда тутаяпсан?
–
Эрингизни-да.
–
Хадеб эримдан гапираверсанг сени унга олиб бераман.
–
Мен оқсочни бошига урадими?
–
Барибир ич-ичингдан эримни севиб қолганга ўхшайсан.
–
Тавба қилдим бекам, мен бир чўриман холос.
–
Мен Аргосни кўриб сухбатлашгим бор, тушундингми?
Ўзиям эркакмисан, эркакда.
***
Бойлик жамият ривожигша энг катта таъсир ўтазувчи муъжиза бўлиб жуда кўплаб шодликлар келтириш билан биргаликда жабру-ситамлар ва зўравонлик каби касофатларнинг ҳам сабабчисидир.
Бўри бўйнига арқон боғланган семиз итни учратиб, ундан сўрабди: “сени ким бунчалик семиртирди”
–
“Хўжайиним овчи” – дебди ит.
–
Буйнимга қайиш боғланган қисматдан Худонинг ўзи асрасин, оч бўлсам ҳам эркинликка нима етсин – дебди бўри.
–
Айтган масалинг жуда ибратли – деди Дродо кулимсираб – Сен қул бўлганинг учун эркинликни қадрлайоласан, бизлар бошқача фикрлаймиз.
–
Қулликнинг жисмоний азобидан ҳам ҳақоратланиши оғирроқ. Хамма бизга нафрат билан қарайди, хохлаганича тахқирлайберади.
–
Биласанми Эзоп Библияда ёзилишича Худо олдин тупроқдан Адамни кейинчалик унинг қовурғасидан Евани яратган. Уларни жаннатга киритиб, бир нарсани қаттиқ огоҳлантирган. “Дарахтларнинг ўртасида бир туп дарахт ўсади, унинг меваси яхшили ва ёмонликни англатадиган хусусиятга эга. Бу мевадан асло татиб кўрманглар” деб уқтирган. Илон қиёфасида яширинча жаннатга кириб олган шайтон Евани авраб ўша мевани тотиб кўришга давват қилади. Шайтоннинг мақсадини фахмлаган аёл Худонинг огоҳлантирганини унитиб ўша мевани узибтатиб кўради, бўндай қилишга Адамнинг ҳам кўндиради. Ғазабланган Худо Адам ва Евани жаннатдан чиқариб ер юзида захматли хаёт кечиришга, Адам тер тўкиб нон етиштиришга, Ева қийналиб фарзандлар туғишга хукм қилади. Ана ўшандан буён одамлар азобу-уқубат билан яшашга махкумдирлар.
Сен Эзоп кўпам қайғураберма, барчамизнинг тақдиримиз шунақа.
–
Эхтимол шундайдир-ку Хўжайин, лекин хечбир қулдор қул бўлишга рози бўлмайди. Хўжайинлар қуллик азобини билмайдилар.
–
Сен менинг ишончимни оқласанг эхтимол қулликдан озод қиларман.
–
Хазилашаётганингиз йўқми хужайин.
–
Йўқ чиндан айтяпман, лекин бу кўп жихатдан ўзингга боғлиқ.
–
Қани энди гапингиз амалга ошса, мени илгарилари кўп маротаба алдашган.
***
Интилиш, яшаш шавқи инсонни тинимсиз харакатга солар, ўз эхтижини қондириш учун аста-секин меҳнат қилишни ўрганиб борарди. Илгарилари табиат қўйнидан юлиб оладиган нарсалар билан озуқланган бўлса, эндиликда жамғариб қўйишни ўрганабошлади, айниқса ёввойи хайвонларни қўлга ўргатиш, ерга ишлов бериб хосил етиштириш, эхтиёжини қондиришдан ташқари келажаги учун замин тайёрлар эди. Хуллас ярим оч, ярим яланғоч, хамкорлида яшаш учун курашадиган одамлар авваллари меҳнат қилишни, кейинроқ бориб онгли меҳнат қилишни ўрганиб борди, Ниҳоят одамзот ихтиёрида мулк пайдо бўлабошлади. Оғирини енгил қиладиган, хардоим асқотадиган мулкни кўпайтириш хаваси янада ортабошлади. Бора-бора мулкни кўпайтириш учун меҳнат қилишдан кўра уни бировлардан тортиб олиш имконияти туғилди, бу йўл жанжаллар ёки урушларга сабаб бўлар, одамларни ёвузлик томон сурар. Кимнинг мулки кўп бўлса ўша қудратли бўлиб борар, бошқаларни тоъбе қилиш имконияти ортар эди. Мулк эгаси хўжайин, мулксиз киши тоъбе бўлиб охир оқибат хўжайинлар ва қулларни пайдо бўлишига олиб келди. Бошқаларнинг меҳнат махсулини ўзлаштириш, худбинлик ва текинхўрли хукмрон бўлган қулдорлик тузумини бошлаб берди. Қулдорлик кишилик жамиятининг бойликка ружу қўйган, биринчи энг қўпол поғонаси бўлиб дунёга клди. Бир вақтлар қайғу ва шодликлар омухта эди. Одамлар қийинчиликлардан қийналсалар ҳам эркин ва тенг эдилар.
Қулдорлик тузуми хуқуқсиз, эрксиз кишилар сафини барпо қилди, ана шу музлумлар сафи шодликдан махрум бутун умрга қайғуда ҳаёт кечиришга махкум эдилар. Айни пайтда одамлар чинакам қайғу ва шодликнинг билишмас, шу сабабдан қадрлашни ҳам билаолмас эдилар. Шодликка эришиш, қайғуни буткул йўқотиш учун кураш бошланган буни зиддият деб атайбошлаган эдилар. Инсоният қутулиб бўлмайдиган ана шу зиддият гирдобига кириб қолди. Қуллар эркинликни, қулдорлар ўз қулларининг сафини кенгайтиришни ўйлайдилар, эзгулик ҳақидаги тушунчалар жуда ожиз, маънавия хақидагилари эса чалкаш, адолат фақат хукмронлартомонида бўлиб, мазлумлар ундан маҳрум эдилар. Бу тузумни такомиллаштириш тўғрисида қайғурувчилар кўп бўлсада уни бузиб қайта қуриш ҳақида хечбир хукмрон ўйламас эди.
***
–
Сандра буёққа кел – деди Милейка бир нарса эсига тушиб.
–
Лаббай бекам, нима иш буюрадилар.
–
Сен халиги Аргос ҳақидаги гапларни эримга валдираб юрма тағин.
–
Йўғе, ўлибманми бундай бўлмағур гапларни айтиб.
–
Нақ терингни шилиб оламан.
–
Ҳарқандай сирингизни айтаберинг, бировга чурқ этсам харом ўлай.
–
Очиғини айтсам эримни унчали суймайман.
–
Нега бекам, у яхши одам-ку.
–
Мени қаттиқ севишини биламан, лекин ёши ҳам қайтиб қолган. Файласфман деб кўп мақтанади. Ичиб олса ўзини бошқараолмай ғирт жинни бўлиб қолади.
–
Эркакларнинг барчаси шунақа, кўнглини олаберсангиз вақти келиб унинг мулкига эга бўласиз.
–
Биласанми аёл киши учун ёнида севган йигити бўлиши керак, йўқса ҳеч нарса татимайди.
–
Хамма нарсага эришгансиз бекам, бахтли эканлигингизни унчалик билмайсиз. Хали замон эрингиз келади, ўзингиз ором бериб кутиб олинг.
–
Биласан у келиб нима дейди, “Милейка азизим сени соғиндим, барча нарсаларингни олиб келдим”.
–
У сизни чиндан ҳам севади.
–
Айтган нарсаларимни ярмини эсидан чиқариб қўйган бўлади, мен адабини бериб қўяман.
–
Ундай қилманг бекам, яхшиси эркалатиб кутиб олинг. Мен кокилларингизни қўнғироқ қилиб қуяман, мушк-анбарлардан сепиб оласиз.
–
Орқаси бурама, хаворанг кўйлагимни олиб кел.
–
Хўп бўлади.
***
Харқандай тузум кишиларнинг сай-харакатлари билан барпо қилинади, уни янгилаш учун бирнеча асрлик муддат билан биргаликда беҳисоб изтироблар ва миллион миллион кишиларнинг қурбон бўлишини тақозо этади.
Азал-азалдан инсон табиати бойлик ортиришни хуш кўрган. Нима учун, нега тинимсиз бойликка интилишнинг асл сабабини барча ҳам билавермайди. Бойлик ҳақида сўз юритилганда фикрлар хилма-хил бўлиб, баъзи бировлар уни хавфли ёки зарарли деб ҳам хисоблайдилар. Бойликдан қочиш лозим, ундан хазар қилиш керак дегувчилар ҳам йўқ эмас. Бундай фикрлар нотўғридир. Аввалло бойликни хамма севади, мўл-кўлчиликда яшаш барчанинг орзусидир, ахир ҳарқандай одам ўз жисмига эга, албатта хилма-хил моддий эхтиёжлар чангалида яшайди, хеч ким, хеч қачон эхтиёжсиз, хеч нарса истехмол қилмасдан яшайолмайди. Унинг эхтиёжи хилма-хил ва тинимсиз ўзгаришда, жамият қанчалик ривожланса эхтиёжлар ҳам ана шундай ўзаберади.
Кишилар бойликка талпинмасалар эди, уни ўзлаштиришга бўлган интилиш бўлмаса эди, бирор гўзаллик ёки буюмнинг қадри умуман бўлмас эди. Бойликни қадрлаш, бой-бадавлат бўлиб яшаш учун тер тўкиб меҳнат қилиш ва интилиш ижобий фазилатдир, лекин очкўзлик билан бировларнинг меҳнати эвазига бойлик тўплаш салбий хислатдир. Эзгу ишларга сарфлаш учун тўпланган бойлик ҳам эзгу ишдир. Мазмунсиз, ўз хирсий хохишлар йўлида тўпланган бойлик ўта хавфли бўлиб, жамият учун ҳам зарарлидир.
Юнон файласуфи Суқрот ўзининг шогирди Афлотун билан бозор айланиб хайратланган экан.
–
Афлотун қара-я, мен учун бўлмаган буюмлар шу даражада “кўп эканлигини билмас эканман”.
Иқтисодий қашшоқлик, маънавий қашшоқлик билан қондош эгизак, иккинчиси ҳам даволанмаса, соғлом турмуш ва адолат ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас, маънавий инқиров ҳардоим қуллик томон судрайди барча қоидалар зўравонликка асосланган бўлиб, ор-номус, виждон, уят ва мамлакат қонунлари ҳам хукмронлар манфаатини химоя қилади соғлом иқтисод адолатнинг якунидир, адолат эса чинакам ақлнинг мақсулидир.
Хозирчалик инсоният соғлом иқтисод нималигини билмайди, унинг ўзи кашф қилган адолати бор. Чинакам иқтисод, чинакам адолат хали олисда, маънавият ва эзгулик хақидаги фикрлар чалғиш. Олис йўл томон тинмай оимлар, одимлашга ҳардоим мажбур.
***
Бойлик жамият ривожига энг катта таъсир ўтказувчи муъжиза бўлиб, жуда кўплаб шодликлар келтириши билан биргаликда, жабру-ситамлар ва зўравонлик каби касофатларнинг ҳам сабабчисидир.
–
Милейка жонгинам мен келдим – деди кўтарингки рух билан хонадонига кириб келган Дродо – Келганимдан хурсандмисан?
–
Агарда мен айтган барча илтимосларимни бажариб келган бўлсанг хурсанд бўламан, борди-ю …
–
Борди-ю … эсимдан чиққан бўлса жахл қиласан, шундайми?
–
Шундай, сен азалдан топқирсан.
–
Агарда барча илтимосларингни бажариб келган бўлсамчи?
–
Унда мукофот бераман.
–
Яхши у холда мукофот беришга тайёрланабер
–
Аввал қилган ишларингни айтиб бер.
–
Сен аввал қандай мукофот беришингни айт.
–
Содда бўлмай қолғуре…й, ҳар сафаргидек битта хохишингни қондиришда.
–
Нега йўқса кўзларингни сузмаяпсан – деди Дродо хохохлаб кулар экан.
–
Чунки сен кўзларимни сузишга ярашадиган қилиқлар қилмаяпсан – деди у ишвали қараш қилиб – умуман олганда сен беуқув эркаксан, файласуфман деб валдирашларинг ҳам менга унчалик ёқмайди. Аёлларга файласуф эмас ёқимли эркак керак.
–
Сен мени хафа қилдинг Милейка, мен файласуфлигим билан фахрланаман, ўртамиздаги севгини поймол қилма.
–
Агар чинакам файласуф бўламан десанг, аёлларнинг қалбини титратаол, уларга сенинг ақлинг эмас эркаклик махоратинг керак.
–
Нима, у менда йўқми?
–
Хушёрлигингда-ку анча баъманисан, аммо тўйиб шароб ичиб олганингда барчасини чилпарчин қиласан, расвосини чиқарасан.
–
Бу хатоларимни тузатишга харакат қиламан.
–
Гапларингга ишониш қийин, майли сени бугун хурсанд қилишга харакат қиламан, менга нималар олиб келдинг?
–
Деярли барча айтганларингни унутмадим, кийим-кечаклар, тақинчоқлар, хархил ширинликлар ва хоказо.
–
Энг мухим илтимосимни унутибсанг-ку.
–
Йўқ, ҳеч нарсани унутганим йўқ.
–
Менинг хизматларимни бажариб юрувчи қул сотиб ол деган эдим, нахотки унутган бўлсанг.
–
Жонгинам сенинг илтимосингни унутиб бўладими.
–
Қани харид қилган қулинг.
–
Хозир – деди Дродо жилмайиб чапак чолар экан.
–
Лаббай хужайин – деди югуриб кирган оқсоч хотин.
–
Сандра йўлакда турган қулни буёққа бошлаб кир.
–
Хўп бўлади.
***
–
Вой, вой – деди Милейка кириб келган қулни кула-кула томоша қилар экан – Шуми, олиб келган матоҳинг.
–
Сен хулоса чиқаришга ошиқма – деди Дродо, Эзоп томонга ишора қилиб, – кўриниши беўхшов бўлса ҳам ўзи бир хазина,
–
Бундай хазинани бошимга ураманми, кўринглар нима дейишади.
–
Аввал у билан сўзлашиб кўргин, кейин ўзинг билиб оласан.
–
Мен таниш билишларимга кўз-кўз қиладиган чиройли йигит олиб келгин деган эдим, сен бўлсанг бир махлуқни етаклаб келибсан.
–
Бекам – деди Эзоп мулойимгина жилмайиб – аввал танишиб олсак, сўнгра биттагина масал айтиб берсам нима дейдилар.
–
Яхшиси бу башаранг билан менга кўринмасан бўлар эди.
–
Менинг кўринишим хуник холос, бировларга ўхшаб қалбим сасиган эмас.
–
Буни дарров хузуримдан йўқот Дродо – деди ярим бақириб Милейка – йўқса бу ердан қочиб кетаман.
–
Бироз шошилмасангчи.
–
Йўқ, мени аврашга уринма, сенга мен чиройли, сочлари қўнғироқ, қоматлари келишган қул олиб кел деган эдим-ку.
–
Шошилманг бекам – деди Эзоп ёқимли товуш билан – Биз қуллар учун қаерда хизмат қилсак ҳам барибир захматли, хамма ерда хўрлик ва хақоратларга уўмилиб яшаймиз.
–
Нима демоқчисан?
–
Мени сотиб юборишан осони йўқ, лекин мен каби садоқатли қул топиш амри маҳол.
–
Хўш, гапир нима демоқчисан?
–
Тулки умрида шерни кўрмаган экан, кунларнинг бирида у билан юзма-юз келиб қолибди. Шерни биринчи бор кўргани учун чунонам қўрқибдики, оёқ қўлларидан жон чиқиб кетаёзипди. Иккинчи маротаба кўрганда унчалик қўрқмабди, учинчи маротаба кўрганда унга пешвоз чиқибди, бора-бора улар бемалол сўхбатлашадиган бўлиб қолибдилар. Қиссадан хисса шуки биз гўзал хотинларнинг хуснига қандоқ кўниккан бўлсак, бадбашаралар улар ҳам кўникиб кетишади.
–
Сен хали ўзингни шерга ўхшатасанми – деди Милейка шарақлаб кулар экан – Қаранглар бу шер эмиш, мен эса тулки, сен ўзингни яхшиси итвачча деб атагин.
–
Йўлбарс билан тулки икковимиздан қайсимиз чиройли деб бахслашиб қолишибди. Йўлбарс терисининг чиройи биланмақтанибди. Шунда тулки туриб: менинг чиройим теримдамас, юрагимда” – дебди.
–
Сени ҳали чиройли юрагинг ҳам борми?
–
Биз қулларнинг барчасини юраги чиройлидир, хуник бўлишига сизлар имкон бермайсизлар.
–
Бу қул анча билимдонга ўхшайди.
–
Товус Турнанинг патларидан кулиб, уни кўп мазах қилар экан. Менинг зарбоб чирой патларимга хавас қилсанг керак, сен беўхшов “сўтакбой”! Унга жавобан Турна – Мен юлдузлар томон учаман, осмоннинг юқори қатламларигача парвоз қиламан, сен эса ерда, батқоқликларда зарбобпатларингга маҳлиё бўлиб юраберасан. Эх бечора” деган экан.
–
Чакки эмас – деди Милейка бироз ўзгариб – бу олиб келган қулинг чиндан ҳам билимдонга ўхшайди.
–
Сенга айтмадимми – деди Дродо бироз ховлиқиброқ, уни вақти келиб барчамиз яхши кўриб қоламиз. У асло ёлғон гапирмас экан.
–
Сен масалчи экансанда – деди Милейка Эзопга биринчи маротаба жиддий тикилиб Бунчалик кўп масалларни қаердан ўргангансан.
–
Ҳаётнинг ўзи ўргатган.
–
Яна нималарни биласан?
–
У жуда кўп нарсаларни билади – яна гапга аралашди Дродо Эзопнинг ўрнига жавоб беришга шошилиб – Кўплаб Мифларни ҳам, ўқиш ёзишни ҳам билар экан.
–
Ох – хо … – деб юборди Милейка оғзининг таноби қочиб – бало экан-ку.
–
Йўл йўлакай ибодатхонага кирдик ўтирдик, деворлардаги барча ёзувларни у менга ўқиб, мағизини чақиб берди.
–
Хали у бизларни кўп маротаба қойил қолдирадиганга ўхшайди – деди Дродо ишнинг яхши томонга ўзгараётганидан қувониб.
–
Келинглар бўлмаса уни кўпроқ тинглаймиз нималарга қодир эканлигини билиб оламиз.
Милейканинг қиёфаси ўзгариб ўзининг асл холатига қайта бошлади, одатда у эрига танбеҳ беришни хуш кўрар, атайлабдан ўзини жахли чиққандек кўрсатиб Дродони бироз қийнар, унинг ялинишлари, “севаман” деган хушомадларини эшитгандан сўнг бошқачароқ холатга ўтиб бахслашишни тўхтатар, хатто мақтаб ҳам қўяр эди, бундай одати билан эрининг устидан тинимсиз хукмронлик қилишни бушаштирмай иш юритарди. Хозир бу услубини унутиб, Эзопга чиндан ҳам қойил қолганини тан олабошлади. Хайвонга бўлган муносабатидан пушаймон бўлиб, қанақадир қизиқиш таъсирига кириб қолди. Бу беўхшов қулнинг ёнида бўлиши қизиқарли бўлишига ундан нималарнидир ўрганиб олиш мумкинлигига хайратлана бошлади. Ахир қул хайвон қатори бўлмоғи лозимку, унда ақл, билим олишга бўлган қобилият бўлмас эди-ку. Қул билан сухбатланишнинг ўзи қулчилик, бўнинг устига ундан масаллар, афсоналар тинглаб завқланиб ўтиришся-я.
–
Нималар тўғрисида сўзлаб берай бекам?
–
Бизларга ўзинг ёқтирган масаллардан бир талай айтиб бер.
–
Хўп бўлади, зериктириб қўймасам бўлгани.
–
Айтабер.
–
Қайси мавзуда айтай.
–
Узинг хохлаган нарсалар тўғрисида.
–
Мен бирнеча масаллар айтиб бераман, хукм чиқариш сизларнинг ихтиёрингизда.
Тулки ва узум
Очлик ва ташналикдан қийналиб келаётган тулкивой дарахт шохига осилиб турган узум бошини кўриб қувониб кетибди, Сакраб-сакраб етаолмабди, охири иложсиз бўлиб, “боре пишмаган узум” деб жўнаб қолибди.
Олаолмаса пуф сасиқ деган гап шундан қолган.
Қўнғиз ва чумоли
Қишга тайёргарлик кўриб тинмай меҳнат қилаётган чумолини кўрган қўнғиз уни масҳаралайбошлади, “мунча ўзингни қийнамасанг” менга ўхшаб тираллабедод қилиб ўйнаб кулсанг бўлмайдими?”
Чумоли индамай қўяқолибди. Қахратон қиш бошланиб, ёмғиру-бўронлар хаммаёқни музлатиб юборибди. Озуқасиз қолган қўнғиз бир аҳволда ялани чумолининг олдига келибди: “қиш чиққунича озгина озуқангдан қарз бериб тургин, очимдан ўлиб қолмай”. “Ўз вақтида меҳнат қилиш ўрнига менинг устимдан кулган эдинг, мана энди ахволингни кўриб турибман” дебди чумоли.
Камбағал
О проекте
О подписке