Читать книгу «Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан» онлайн полностью📖 — Ибадуллы Самандаровича Байджанова — MyBook.
image
cover

Камолот кошонаси
Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан
Ибадулла Самандарович Байджанов

© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016

© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016

Редактор Абдулла Сафоев

Корректор Хайитбой Абдуллаев

Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров

Корректор Зевар Махмудова

ISBN 978-5-4483-2788-9

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Сўз боши

Хоразм бебаҳо маънавият, илм-у маърифат, бетакрор санъат гўшаси, буюк қадриятлар гултожи бўлмиш «Авесто» асари яратилган ўлка, жахонга Ал-Хоразмий, Беруний, Замаҳшарий, Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Махмуд, Огаҳий каби улуғ зотларни етказиб берган кўҳна ва навқирон воҳа. Бу қадим юртда бунёдкорлик хам азалдан ардоқланиб, воҳа шуҳратини аланга таратилишида муҳим аҳамият касб этиб келган. Меъморчилик Хоразмда энг фахрли касб сифатида қадр қиммат топган. Бир-биридан муҳташам ва мустаҳкам бинолар, саройлар, қасрлар, мачит – мадрасалар, миноралар фикримиз исботи. Осмон остидаги очиқ музей деб эътироф этилган Хива обидалари меъморлар меҳнати ва ва маҳоратини ўзида мужассам этиб турибди. Кейинги йилларда, айниқса Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига эришилган 14 йил ичида бунёд этилган қатор замонавий иншоотларда ҳам ота-боболаримизнинг бунёдкорлик, меъморчиликка меҳр-у садоқати, ихлос ва муҳаббати мужассам эканлиги намоён бўлиб турибди.

Урганч курилиш касб-ҳунар коллежи жамоаси мана 40 йилдирки қурувчи кадрлар тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Ушбу китобда билим ва касб-хунар даргоҳининг босиб ўтган йўллари, иш тажрибалари, ютуқлари, ибратли ишлари таҳлил этилади. Китоб муаллифи, Хоразмда илк бора меъморчилик фанлари номзоди унвонига сазовор бўлган Ибадулла Байджанов воҳада ўзининг ташкилотчилиги, ташаббускорлиги, заҳматкашлиги ва фидоийлиги билан танилган инсон. Ўн беш йилдан ошиқ Урганч шаҳри Бош меъмори вазифасида ишлаб воҳа марказини кўркам, чиройли, серфайз бўлишига катта ҳисса қўшган. 1988 йилдан буён Урганч қурилиш Техникуми (ҳозирги пайтда коллеж) директори сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг ташкилотчилиги ва раҳнамолиги билан коллеж республикадаги намунавий ўқув ва касб-ҳунар даргоҳларидан бирига айланди.

И. Байджанов иқтидорли ижодкор хамдир. Ўндан ошиқ рисола, 120 дан ошиқ илмий-оммабоп мақолалар муаллифи, «Ҳумо қўнган шаҳар» китоби «Олтин мерос» халқаро жамғармасининг Хоразм вилояти бўлими мукофотига сазовор бўлди. Унинг мамлакатимиз мустақиллигининг 14 йиллигига бағишланган навбатдаги китоби айни пайтда ўзининг 40 йиллигини нишонлаётган қадрдон жамоасига, она юртига меҳр-муҳаббати, садоқати нишонасидир.

Мен муаллифни ва у раҳбар аҳил жамоани қўша шодиёналар билан қутлаб, мустаҳкам соғлик, ишларига ривож, барака тилайман.

Р.М.Аҳмедов,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган архитектор.

Ибадулла Самандарович Байджанов Архитектура номзоди

Шонли йиллар, шарафли ишлар

Хоразм азалдан бунёдкорлар эли. Қадим аждодларимиз томонидан бунёд этилган муҳташам иморатлар, салобатли саройлар, қасрлар, масжид – мадрасалар, миноралар, карвонсаройлар, бозорлар ота-боболаримизнинг қанчадан қанча меҳнати, заҳмати, маҳорати, машаққати эвазига қад ростлаган. Бу интилишлар, изланишлар, заҳматлар эса ўз самарасини бериб, яхшилик ва гўзаллик тимсоли бўлган кўпдан кўп бунёдкорлик маҳсуллари бизгача етиб келган. Табиийки йиллар ўтган сайин жамиятнинг ривожлана бориши натижасида архитектура иншоотлари, бинолар, йирик қурилиш мажмуалар турлари ва уларнинг кўриниши ҳам ўзгариб, замонавийлик касб эта боради. Халқнинг турмуш шароити, маданияти, табиий шароит бунёд этиладиган иншоотларда ўз ифодасини топади. Миллий услублар замонавий жиҳатдан бойитилиб, сайқал топиб туб аҳоли манфаатларига мос иншоотлар, бинолар қад ростлайди. Ҳар қандай замон, давр муҳитига кўра қурилиш соҳасида қилинадиган ишларга талаб, зҳтиёж ошиб бораверади. Аҳоли сонининг йилдан йил ошиб бориши шуни тақозо қилади. Бу эса ўз-ўзидан битта муаммо ечимини топиш заруриятини келтириб чиқаради: малакали мутахассислар тайёрлаш! Бунинг учун эса махсус билим юрти очиш керак!

1965 йил 28 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорига асосан Хоразм вилояти ижроия комитети кенгаши 323 – сонли қарор чиқарди ва Урганч шаҳрида Қурилиш техникуми сентябр ойидан бошлаб фаолият кўрсата бошлади. Хоразм ДавлатПедагогик институти Урганч шаҳрининг 42- кварталида қурилган янги бинога кўчиб, олдинги бинода Қурилиш техникуми жамоаси жойлашди.

Техникумга тажрибали муаллимлар танланиб, жамоанинг педагогик кадрлари сафи мустаҳкамланди. 167- Қурилиш трести жамоаси талабалар учун ётоқхона қурилишини қисқа муддатда тугаллади.

Дастлабки даврларда қатор қийинчиликларга дуч келинган. Ўқув қуроллари, кўргазмали воситалари, дарсликлар етишмаслиги ўқув-тарбия, касб-ҳунар ўрганиш жараёнларига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаган. Кабинетлар ўқитувчи ва талабаларнинг ўз кучи билан зарур кўргазмали қуроллар билан таъминланган. 1968 йил 3 апрелда Ўзбекистон ҳукуматининг «Республикада ўрта махсус таълимни яхшилаш чоралари тўғрисида»ги қарори барча ўқув юртлари қатори Урганч қурилиш техникуми директор ўринбосари Ж. Жабборов, кафедра мудирлари Н. Тальванов, Э. Худойберганов, муаллимлар А. Содиқов, Х. Фатхуллаев, И. Б. Цой, О. Машарипова, бўлим мудири З. Ҳакимов каби ўнлаган устозларни фахр билан тилга олишга бурчлимиз.

Техникумда тўпланган тажрибалар эътироф этила бошлаган. Собиқ Иттифоқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Фахрий Ёрлиғи, Ўзбекистон ҳукуматининг кучма қизил байроғи, Бутуниттифоқ халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси совринига сазовор бўлган. Билим даргоҳининг бу мавқеи тобора мустаҳкамлана бориб, ҳозирги кунда республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази буйруғига кўра тажриба синов майдонига айлантирилган. Моддий – техника базасини мустахкамлашда, ўқитувчи кадрлар сони ва малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этди.

1969 йилда 157 талаба илк бора илк бора 157 талаба битказиб чиқди. Улар йўлланма бўйича республикамизнинг турли зарбдор қурилишларига ишга юборилдилар. Биринчи битказувчилар орасида С. Исмоилов, Ж. Маткаримова, А. Қурбонов, А. Кондратьева, П. Петренко каби собиқ талабалар бўлиб, улар кейинчалик техникумда олган билимларини янада мустахкамлаб, турли лавозимларда ишлаганлар.

Техникум иш бошлаган йилдан бошлаб, бу даргоҳда узоқ йилда фаолият кўрсатган 1965 йилдан 1988 йилгача директор булиб ишлаган педагогика фанлари номзоди С. И. Оллаберганов, 1990 йили Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билим юртимизда олиб боирлаётган ибратли ишларни, иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан қилинаётганини жиддий, чуқур ўрганиб чиқди, юқори баҳолади. Бунинг натижасида билим юртимизга мамлакатимизда биринчи бўлиб коллеж мақоми берилди. Бу эса бизга чексиз фахр бағишлаш билан бирга, зиммамизга катта масъулият юклади. Негаки, эндиликда фаолиятимизда кескин ўзгаришлар юз берди. Олдинги даврга нисбатан ўргатиладиган фан машғулотлари сони ошди, касб-ҳунар эгаллаш малакаларини янада такомиллаштириш имкониятлари яратилди.

Ҳозирги кунда 10 та йўналиш бўйимча мутахассислар тайёрланмоқда. Булар қуйидагилардир: қурилиш пардоз ишлари, умумқурилиш ишлари, дурадгорлик ва паркет ишлари, газ таъминоти системаси жихозларини йиғиш ва уларни таъмирлаш, интерьерлар ва жихозлар архитектураси, менежмент, молия, бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва солиққа тортиш, ҳуқуқий хўжалик фаолияти. Бу кундузги бўлим бўйича. Сиртқи бўлимда эса

талабалар «Бино ва иншоотлар қурилиши», «Газ таъминоти системаларини жихозлаш ва эксплуатацияси», «Қурилишда бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хужалик фаолияти таҳлили», «Менежмент», «Хўжалик ҳуқуқи» мутахассислигини эгаллашлари мумкин.

Муҳтарам Президентимиз И. А. Каримов коллежлар нафақат билим оладиган, касб-ҳунар ўрганадиган даргоҳ, балки ҳорижлик меҳмонларга кўрсата оладиган энг ибратли, намунали иншоот бўлишини ишонч, ғурур ва фахр билан тилга олган эдилар. Бу борада мамлакатимиз, шу жумладан вилоятимизда ўам кенг қамровли ишлар олиб борилди ва бу борадаги хайрли ҳаракатлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Турли йўналишдаги янги коллежлар қурилди ва қурилмоқда.

Мамлакатимизнинг қайси бир шаҳар ёки қишлоғига борманг, кўнгилларни яйратувчи муҳташам коллежларни кўриб қувонасиз, баҳри дилингиз очилади. Уларда оддий деҳқон, ишчи хизматчиларнинг фарзандлари илм олишяпти, касб-ҳунар ўрганишяпти. 1999 – 2000 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежи мақомини олган ўқув даргоҳимиз воҳа кўрки, ёшларнинг севимли масканига айланди. Бу ерда талабаларнинг давр талаблари асосида илм олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган. Икки қаватли ва унга ёнма-ён тўрт қаватли қўш бино, спорт зали ва очиқ спорт майдончалари, 300 ўринли ётоқхона, шинам ошхона, 40 мингга яқин китоб фондига эга катта кутубхона, ўқув зали талабалар хизматида. Янги замонавий ўқув жиҳозлари, техник асбоб-ускуналар сотиб олинди. Радиоузел ташкил қилинган эди. Кейинчалик тўрт каналли ички телестудияга ҳам эга бўлдик. Алоҳида ўқув ишлаб чиқариш устахонаси қурилиб, ишга топширилганлиги эса айниқса диққатга сазовордир. Эндиликда талабалар умумқурилиш, дурадгорлик ишлари, газ таъминоти, жиҳозларни йиғиш ва таъмирлаш, қурилиш-пардозлаш ишлари бўйича олинган назарий билимларини ана шу устахонада амалий жиҳатдан тўла -тўкис мустаҳкамлаш имкониятига эгалар. Чунки ўқув ишлаб чиқариш устахонаси энг замонавий, қулай жихозлар иблан таъминланган. 54 номда лотин ёзувига асосланган дурадгорлик, ғишт териш, пардозлаш, пайвандлаш, газ таъминоти, ганжкорлик бўйича рангли катта плакатлар тайёрланиб, устахона файесига – кўзга кўринарли жойларга илиб қўйилган.

На этой странице вы можете прочитать онлайн книгу «Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан», автора Ибадуллы Самандаровича Байджанова. Данная книга имеет возрастное ограничение 12+, относится к жанру «Публицистика».. Книга «Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан» была издана в 2016 году. Приятного чтения!